Ассалому алайкум! Шайҳ ҳазратлари, мени саволим бор эди. 1. Мен 2010-йил август ойида закотга қодир бўлдим, алҳамдулилаҳ Аллоҳга шукур, энди 2011-йил август ойида закот бераманми? 2. Агар унгача маблағимни ишлатиб тугатсамчи? Тугамаса ҳам нисобдан озайсачи? 3. Ёки пулларимни ўрни алмашсачи, яъни улар тугап ўрнига бошқа пул ишласамчи ? 4. Бино сотиб олсам уни копютерхона қилиб маблағ ишласам, бино нисобга етса закот бераманми(етмасачи)? 5. Ўйнатиб пул топадиган копютерлардан ҳам закот бериладими? (нисобга этса) берилса компютерданми ёки ундан тушган пулданми(яни савдоданми)? 6. Маст одамни талоғи ўтадими, уйқудаги одамникичи? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! 1. Ҳа.
2. Бермайсиз.
3. Нисобга етса берасиз.
4. Ишлатиладиган бинога закот берилмайди.
5. Тушган пулдан.
6. Ўтади. Тушида бўлса, ўтмайди.