1.Пайгамбаримиз с.а.w Журайж ҳақидага ҳадиси шарифларида "Биронта одам бешикда гапирмаган.Фақат Исо ибн Марям алайҳиссалом ва Журайж соҳиби гапирганлар" дейилган.Лекин бизга Қурони Каримни Юсуф сурасидан малумки Юсуф алайҳиссаломга туҳмат қилинганда уларни ёнини олиб ҳам бешикда бир бола гапирган.Қурон ва ҳадис уртасидаги бу нумувофиқ ҳолат нима билан изоҳлнади :?2.Агар янглишмасам Пайгамбаримиз :саw бир ҳадисларида "Инсонларни Аллоҳни азоби билан азобламанг"дейилган.Яни инсонларни ва умуман жонли нарсаларни утда куйдириб азоблаш шариатда ман этилган.Аммо Пайгамбаримаз :саw бомдод ва ҳуфтон номозига келмаган одамларни уйига бориб утин қалаб уйи билан ёндириб юбориш тугрисида айтганлар.Бу икки ҳадис уртасидаги тафовутни қандай тушунса булади :?Аллоҳ :жж ажрингизни берсин.
1. Аслида булардан бошқа Юсуф алайҳиссаломга гувоҳлик берган гўдак ҳам ва Ухдудга – олов ёниб турган чуқурга ташланаётган она қўрққанда унинг гўдаги ҳам гапирган. Шундан бу ривоятдаги гапни Ийсо алайҳиссаломнинг даврида фақат икки киши бешикда туриб гапирган деб англанади.
2. Бу ҳадисдаги ўт ёқишдан мурод одамларни куйдириш эмас, уларни жамоат намозига чиқишга мажбур қилиш эканлигини уламоалримиз шарҳларида айтганлар.