- Ва алайкум ассалом! Кўча ҳамманинг ҳаққи ҳисобланади, уларга зарар кетирадиган заррача иш қилиш уларга зулм ҳисобланади. Сиз айтгандек уларга фойда келтирадиган иш бўлса жоиз. Истеъмол қилишингиз ҳам жоиз. Йўлни торайтириб қўйиш, пиёдаларни юришига қийинчилик туғдириб қўйиш кабилар жоиз эмас. Валлоҳу аълам!