Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Боламнинг исми

10:34 / 23.09.2018 | Бобомурод | 2802
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ўғлим 2012-йили туғилди, ўша пайтлар мен уйда эмас эдим. Исмини Фирдавс қўйинглар дегандим, қандайдир сабаблар билан бир мулла акамиз бошқа исм билан азон айтган. Назарқул деб хам Назирқул деб хам айтганини билмайди. Уйдагиларни хам сал бефорасатлиги сабаб шунақа бўлиб қолган. Гувохномасига Фирдавс деб ёзилган. Хамма Фирдавсга ўрганиб асл исми хаёлдан кўтарилган. Хозирда ўша ўғлимни хаёли кетиб қолади, хотираси паст, эшитишда хам муаммолар бор. Бир муллабобомиз исмини кўтаролмаяпти дебди. Докторлар кўригидан ўтганмиз, муаммолар йўқ деган. Савол: азонни қайтадан айтсак бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Мулла бобо нотўғри гапирибди. Исм бир юкмидикин уни бирор оғири бўлса? Ёки бир қулоққа ёқимсиз беъмани исммидики бола ўз исмидан нафратланадиган?! Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat