Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Меросни бўлиш

14:01 / 24.10.2018 | Komiljon | 2251
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, қилаётган хайрли ишларингизда Аллоҳнинг мададини сўраган холда қуйидаги саволим бор эди. Биз оилада 6та фарзандмиз 1 ўғил 5 қиз. Ота-онамиздан қолган 6 сотихлик ховли жойда 1 қизнинг улуши қанча?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аввал ота-оналардан қайси бирлари биринчи бўлиб вафот қилганларини айтинг. Чунки ота аввал вафот топган бўлсалар 6 сўтихлик уй ва ундаги отага тегишли барча мол-мулкни саккиз бўлак қилиниб, бир бўлаги марҳумнинг аёлига тегишли бўлади. Қолганлари эса ўғилга икки ҳисса, қизларга бир ҳиссадан бўлиб берилади. Масалан 6 сўтихлик уй 60 милион бўлса уни 8га бўламиз. 7.5милиондан бўлади. 7.5 марҳумнинг аёлига, 15 милион бир ўғилга, 5 қизнинг ҳар бирига 7.5 милиондан бўлинади. Агар она аввал кейин ота вафот топган бўлса 60ни 7тига бўлинади. Шундан икки ҳисса ўғилга, қолгани ҳар бир қизга бир ҳиссадан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat