Ассаламу алайкум Ҳурматли Шайҳ ҳазратлари сизни яна безовта қилганим учун узур. Мен сизга китобча ёзганлигим ва уни кўриб чиқиб берсангиз деган мазмунда хат ёзган эдим. Сиз вақтингиз йўқлигини айтган эдингиз. Мен саволни сал бошқачароқ берибман. Сиздан илтимос мен бу соҳада янгилигим ўзим Тошкентлик эмаслигим (Андижонликман) сабабли нашр ишларида кимга ва қаерга мурожаат қилишни билмаганлигим сабабли сиздан шундай, нашр ишларига ва китобни тахрир қилиб сўз боши ёзиб берадиган инсонларга, шу болага ёрдам беринглар деб йўллаб қўйсангиз. Сизнинг ҳурматингиз сабаб китоб нашри учун диний қўмитадагилар ҳам рухсат беришар эди. Масалан Тоҳир Малик (у кишини манзилларини билмайман) акага ўхшаган Исломга муҳаббатли инсонлар тақриз ёзиб берсалар чунки бу соҳада янгилигимиз учун ҳато камчиликларимиз кўп. Лекин авваллари бир неча мақолаларим газеталарда ҳам чоп этилган хатто Ислом.уз сайтидан ҳам анча вақтгача турган шунда кўриб мени арзимаган Ислом учун қилган хизматимни сайтда чиққанлигини кўриб роса хурсанд бўлган эдим. Сиздай шахслар дуо ва ёрдамларини аямасалар балки Аллоҳ насиб қилиб китобча нашрдан чиқармиди. Фақат қаерга ва кимга мурожаат қилишни билмаяпман. Балки бу китобчани нашр қилиш унчалик зарурмасми? Сизга Аллоҳдан омонлик тилаб Муроджон Абдулҳамидов.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Эътиборингиз учун ташаккур. Аммо мени маъзур тутасиз, деган умиддаман.