Ассалому алайкум! Мен бундан 2-3 ой илгари савоб умидида ӯз амакимга 1300 ақш долларини қарзга берганман. Фақат мен бу пулни миллий валютамизда берганман, келишувимизда амакимни ӯзи ӯз хохиши билан 1300 ақш долларини менга миллий валютамизда беравергин, мен қарзимни узаётганимда ақш долларида узаман деган, мен қарз бераётганимда амакимга хохласангиз шу пулни ақш долларига узгартириб бераман деганман, амаким эса ақш долларини барибир сӯмга ӯгиришини айтиб ӯзи хохламаган! Мана амаким шу кунларда қарзини узмокчи ӯртамизда хеч қандай низо хам йуқ, хаммаси бошидаги келишув асосида бӯляпти. Фақат мени қийнаётган нарса шуки олаётган 1300 ақш долларим судхӯрликка кириб қолмайдими? Лекин хамма нарса бошида келишилгандай буляпти, амаким мендан қарз олаётганда 1300 ақш долларини қийматини сӯмда бер менга деган, қарзимни эса ақш долларида узаман деган.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Берган пулингизни олинг. Валлоҳу аълам!