Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. 1. Маълумки Аҳмад Яссавий 63 ёшида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳивасалламдан кўп яшайманми деб тарки дунё қилган ва ер тўлада яшаган, яна бизга маълумки шариатда тарки дунё қилиш йўқ. Бу нарса жоизмиди ёки бунда бошқача кайфият бормиди? 2. Шоҳи Машраб дўзахни ҳам жаннатни ҳам куйдураман, агар Аллоҳнинг жамолини кўрмасам деган. Унинг муҳаббати шу даражада кучлимиди ёки бу сўзлар ножоизми? 3. Мансур Ҳалложни "аналҳақ" деганини баъзилар тўғри, яъни у ўзини Аллоҳнинг олдида йўқдекман, деб шундай деган деса, баъзилар уни мен "Худо”ман деган дейишади. Қайси бири тўғри?
– Ва алайкум ассалом! 1. Исломда тарки дунё йўқлиги аён. Баъзи кишилар буни қилса, ўзича ижтиҳод қилган бўлади.
2. Сўфийларнинг ўз лаҳжалари бўлган. Аллоҳнинг жамолига бўлган интилишларини шунга ўхшаш иборалар билан ифода этганлар.
3. Ҳаллож ҳақида ихтилоф бор. Унинг тарафдорлари мақтайди, унга мухолиф бўлганлар танқид қилади.