Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни ўтириб ўқиш

03:06 / 28.11.2018 | Abu Bakr | 3492
Ассалому алайкум! Бир кишини тахоратда узри бор: яъни сийдик оқиб туради. Хар намозни вақти кирганда тахорат қилади. Асосан бу сийдик оқиши харакат қилганида, ўтириб турганида, рукуга, саждага борганида иссиқ кунларда оз-оздан, совуқ кунларда сал кўпроқ оқиб келади. Лекин бир холатда ўтириб олса умуман оқмайди. Кифоя китобида «агар намозни туриб ўқиганда, қон оқиб кетса ўтириб ўқийди» дейилган экан. Шунда у намозни ўтириб қўиши керакми ёки сийдик оқса хам руку сажда билан адо қилиш керакми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ўтириб ўқиганида сийдик оқмаса ўтириб ўқиши керак. Албатта таҳорат қилиб келгунича оқиб кетмаса. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat