Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пешиннинг ё хуфтоннинг фарзларини ўқимаган

00:00 / 29.04.2007 | eski savollar | 5597

Ассалому алайкум! Яна саволларим бор эди: 1. Мен жуда оғир ишда ишлайман. Бир неча дақиқага хам чалғишим кийин. Шунинг учун фақат фарз намозларини ўқийман. Лекин кечқурунга ёки тонгга яқин бироз ишим енгиллашади ва суннатларни ўқимайман яна фақат фарзларни ўқийман. Ўзимча пешиннинг ё хуфтоннинг фарзларини ўқимадим бомдоднинг фарзини ўқисам тўғри бўлмайди деб ўйлайман, яъни мен сафардаги одам хукмидаман ва Аллоҳ берган енгилликдан фойдаланмасам яхши бўлмас деб ўйлайман. Шу фикрим тўғрими? 2. Бу саволимни шунчаки қизиқиш ва эшитган гапларим учун бераяпман. Эшитишимча дунёда хақиқий исломий шайхлар яъни тан олинган шайхлар тўртта экан ва шулардан бири сиз экансиз. Шу тўғрими? Мен сизнинг қилаётган ишларингизни жуда хам қадрлайман, айниқса бизнинг давримизда исломий тушунчалар ва илмсизлик авж олган даврда Худо сизни бизга Ўзи етказганига шукр қиламан.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Шу фикрингиз мутлақо нотўғри. Банда ибодатни қандай қилишни ўз ихтиёри ёки хаёли билан белгиламайди. Пешиннинг ва хуфтоннинг фарзини ўқимадим, Бомдоднинг фарзини ўқимасам бўлмайди, дейишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Ҳар намоз вақтида фарз. Фарзни бажаришдан бош тортишга боҳона излашга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Сафарда бўлмаган одамнинг, мен сафардаги одам ҳукмидаман, дейишга ҳам ҳақи йўқ. Алоҳида ҳолат бўлса унинг ўз ҳукми бўлади. Нима бўлганда ҳам намозни тарк этишга баҳона топилмайди.  Тўрт шайх ҳақида эшитганингиз ҳам нотўғри. Бу маънода шайх деган унвон ҳам йўқ. Дуоларинингиз ва яхши истакларингиз учун ташаккур. Биз ҳам сизни дуо қилишга сазовор бўлайлик.

Топ рейтинг www.uz Openstat