- Ва алайкум ассалом! Кўпчилик пул тикиб бир кишига ютуқ бўлиб қолганлар зиён қилиш қимордир. Яъни икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Турли ўйинлардаги ютқазган пулини тўлаш ҳам қимордир. Валлоҳу аълам!