Ассалому алайкум! Саволим шуки биз кўпинча ресторанлар таомларидан, дўконлардаги гўшт маҳсулотларидан(колбаса, сасиска), кўчадиги қассобхоналарнинг гўштидан тановул қиламиз. Бунга баъзида мажбур бўламиз десак ҳам бўлади чунки ресторанларга оилавий борганда таомларни емасликнинг иложи йўқ. Дўкондаги гўшт маҳсулотлариданам баъзида фойдаланишга мажбур бўламиз, қассобхоналардан эса гўшт олмасликнинг иложи йўқ. Шундай экан биз қандай қилиб ҳаромдан сақлансак бўлади? Мен бундай пайтларда таомдан шубҳалансам Аллоҳга таваккал қилиб ейман, фарзандимга ҳам Аллоҳга таваккал қилиб бераман, бу ишим тўғрими?