Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саҳобалар ўрталаридаги келишмовчилик

00:00 / 03.05.2007 | eski savollar | 3886

Ассалому алайкум! Шайх хазратлари. Аллоҳ умрингизни барокотли қилсин. Саволим шундан иборат эди. Али р.а. билан Муовия ибн Абу Суфён ўрталарида бўлиб ўтган келишмовчилик нимадан иборат эди? Иккалалари хам улуғ сахобалардан бўлишганку. Жавобингиз учун рахмат. (Шу саволга жавоб топишим мумкин булган адабиётнинг номини ёзиб қўйсангиз хам бўлади)


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Улардан ҳар бири ижтиҳод қилган ва ўзини тўғри деб билган. Саҳобалар ҳақида фақат яхши гапларни гапиришга амр қилинганмиз. Бу ҳақда «Талхийси шарҳи ақийдатут Тоҳавия» китобида қуйидагилар келган: «Биз уларнинг ҳаммалари ҳақида яхшилик билан: «Эй Роббимиз, бизни ва биздан олдин иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин. Бизнинг қалбимизда иймон келтирганларга ҳиқд қолдирмагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен шафқатли ва раҳимлб зотсан», (Ҳашр: 10) деймиз. Аллоҳ таоло бизнинг қўлларимизни ўз вақтида бўлиб ўтган фитнада асраган. Бас, биз Аллоҳдан тилларимизни ҳам мазкур фитнадан сақлашини сўраймиз».

Топ рейтинг www.uz Openstat