Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Диагностика ва Фарм. фирмалардан фойиз...

20:33 / 09.01.2019 | Diyor Khamidov | 2814
Ассалому алайкум! Ҳурматли илм ахли, сизларни вақтингизни олганимга узр сўрайман, излаш хизматидан топа олмаганим учун, сўрашга қарор қилдим. Мен шифокор бўлиб ишлайман, бизни олдимизга диагностика марказларидан вакиллари келиб, беморларни айнан уларни марказига жўнатсак бизга хар бир бемордан фоиз чиқариб беришини айтади. Бунга сабаб албатта конкуренция. Энди биз улар айтганидай уларга бемор жўнатиб ўша пулни олсак бўладмми? 2). Шунга ўхшаш холат дори фирмалари билан хам бўлади. Яъни айнан ўша фирмани дорисини ёзсак бизга хар бир дорига акция қилиб пул беради. Шундай ишга қўл урсак жоизми? Олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Энг аввало пулни кўзлаб макр қилмаслик керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бизга макр ҳийла қилувчилар биздан эмас” деганлар. Докторларни макр қилиши бошқалардан кўра сизга кўпроқ маълум. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади: 

 وَلاَ تَأْكُلُواْ أَمْوَالَكُم بَيْنَكُم بِالْبَاطِلِ وَتُدْلُواْ بِهَا إِلَى الْحُكَّامِ لِتَأْكُلُواْ فَرِيقًا مِّنْ أَمْوَالِ النَّاسِ بِالإِثْمِ وَأَنتُمْ تَعْلَمُونَ۝ 

188. Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Билиб туриб, одамларнинг молларидан бир қисмини гуноҳ ила ейишингиз учун уни ҳокимларга ташламанг.
Кераксиз текширувга жўнатишади, дори фурушларни керак-нокерак дориларини ёзиб беришади, касалликни томирини қуритиш ўрнига шохи билан баргини қуритиш пайида бўлади, илми етмаса ҳам тахминан даволашга уриниб кўради ва ҳоказолар. Буларнинг барчаси оятдаги билиб туриб одамларнинг молини шилиш учун бошқаларга жўнатиш бўлади. Шулардан сақланган ҳолатда керакли бўлатуриб жўнатсангиз ва улар сизга ҳақ ажратишса олишингиз жоиз.
Ҳозирги кунда докторлар беморларга керакли дорилар билан бирга кераксизларини ҳам қўшиб ёзиб беришади. Ёки таркиби бир хил бўлган номи бошқа-бошқа дорини қимматини ўзлари келишган тарафникини ёзиб беришади. Бу иш беморнинг ҳаққига хиёнат қилиш ҳисобланади. Беморнинг молини ботил йўл билан ейиш ҳисобланади. Ваҳоланки керакли деб ёзганида ҳам хиёнат бор. Чунки ўша керакли деб ёзгани ҳам касалликни томирини қуритиш учун эмас, балки уни барги ёки шохини қуритиш учунгина бўлади. Уларни шу йўл билан қурган уйлари ҳам бошқа олган моллари ҳам ҳалол бўлмайди. Улар қуйидаги ҳадисга юзга-юз тушадилар. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَتَدْرُونَ مَا الْمُفْلِسُ؟ قَالُوا: الْمُفْلِسُ فِينَا مَنْ لَا دِرْهَمَ لَهُ وَلَا مَتَاعَ، فَقَالَ: إِنَّ الْمُفْلِسَ مِنْ أُمَّتِي مَنْ يَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِصَلَاةٍ وَصِيَامٍ وَزَكَاةٍ، وَيَأْتِي قَدْ شَتَمَ هَذَا، وَقَذَفَ هَذَا، وَأَكَلَ مَالَ هَذَا، وَسَفَكَ دَمَ هَذَا، وَضَرَبَ هَذَا، فَيُعْطَى هَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ وَهَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ، فَإِنْ فَنِيَتْ حَسَنَاتُهُ قَبْلَ أَنْ يُقْضَى مَا عَلَيْهِ أُخِذَ مِنْ خَطَايَاهُمْ فَطُرِحَتْ عَلَيْهِ ثُمَّ طُرِحَ فِي النَّارِ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Касодга учраган кимлигини биласизларми?» дедилар.
«Бизнинг ичимизда касодга учраган дирҳами ҳам, матоҳи ҳам йўқ одам», дейишди.
«Албатта, умматимдан касодга учрагани қиёмат куни намоз, рўза, закот билан келган, аммо буни сўккан, буни зинода айблаган, бунинг молини еган, бунинг қонини тўккан, буни урган одамдир.
Бунга унинг савобларидан берилур, анавинга ҳам унинг савобларидан берилур. Агар унинг зиммасидаги нарса тамом бўлмасдан аввал савоблари тугаб қолса, уларнинг хатоларидан олиниб, унинг устига ташланур. Сўнгра у дўзахга ташланур», дедилар».
Шарҳ: 
Тўлиқ маънода касодга учраган одам бу дунёда одамларга ёмонлик қилган киши экан. Ушбу ҳадиси шарифда ўша касодга учраганларнинг энг яхшиси ҳақида сўз кетмоқда. Чунки у қиёмат куни намоз, рўза, закот билан келган бўлади.
Аммо у бу каби ибодатлар билан келган бўлса ҳам ўша даҳшатли кунда оғир аҳволда қолади. Чунки у бу дунёда буни сўккан, буни зинода айблаган, бунинг молини еган, бунинг қонини тўккан, буни урган одам бўлган эди.
Шу ерда кишини касодга учратадиган, унинг ибодатларини ҳам пучга чиқарадиган ёмонликлардан ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинганларини санаб ўтайлик:
1. Бировни сўкиш.
2. Бировнинг обрўсини тўкиш.
3. Бировнинг молини ейиш.
4. Бировнинг қонини тўкиш.
5. Бировни уриш.
Мана шу ишларни қилган одам қиёмат куни касодга учраши турган гап. Аввал ўша касодга учраган бахтсизнинг савоблари бўлса, уларни олиб, ундан ёмонлик кўрган бечораларга тақсимлаб берилади.
Кейин эса мазкур касодга учраган бахтсизнинг устига бу дунёда унинг ёмонлигидан зарар топган бечораларнинг гуноҳлари юкланади.
Охирида ўша касодга учраган бахтсиз жаҳаннамнинг қаърига улоқтирилади.
Ана, кўрдингизми, бировни сўкиш, бировнинг обрўсини тўкиш, бировнинг молини ейиш, бировнинг қонини тўкиш ва бировни уриш қандай ҳам ёмон иш! Бас, буларга ўхшаган ёмон ишлардан сақланайлик. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).
Шариат ижозат бермаган дорилардан сақланиш
Мубоҳ даволар бўла туриб шариат ҳаром қилган дориларни даво сифатида тавсия қилмаслиги керак. Бошқа дин вакили билан мусулмон доктор ўртасида бу борада ҳам фарқ бўлиши керак. Тезроқ натижа бериши учун ҳаром дориларни қўлламаслини ва ҳожат ва зарурат деган шаръий чегараларни билиши керак. Рецепт ёзишда ҳам дори сотувчи осон тушинадиган аниқ ва тиниқ қилиб ёзиши керак. Баъзи докторлар дори сотувчилар талабига кўра фойдали даволар қаторига гоҳида фойдаси йўқ ёки истемол қилса ҳам қилмаса ҳам фойда зарари йўқ дориларни ёзиб беришади. Бу ҳам бемор молини ботил йўл билан ейиш бўлиб ҳаром саналади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat