Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанд

11:54 / 16.01.2019 | Ismigul | 2755
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Опам бор. Уларни никоҳга мажбурлаб узатишди, аммо турмуш ўртоқларига муҳаббатлари йўқ (ҳозир ҳам). Ота онамнинг юзиман, улар гап сўзга қоладилар деб яшаяптилар. Аммо эрларидан фарзанд кўргилари келмаяпти. Бу ҳақида ҳечкимга айтганлари ҳам йўқ. Ҳозир ҳомиладор бўлмаслик учун таблеткалар бор экан шундан фойдаланяптилар (ҳеч қандай доктор тавсиясисиз). Бунга динимиз нима дейди? Опамга, барчага яхши бўлишини ҳоҳлайман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Опангиз бир инсон тақдирини ўйин қилмасин. Ажрашса ажрашсин бўлмаса тақдирига рози бўлиб яшасин. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади: 

   وَعَسَى أَن تَكْرَهُواْ شَيْئًا وَهُوَ خَيْرٌ لَّكُمْ وَعَسَى أَن تُحِبُّواْ شَيْئًا وَهُوَ شَرٌّ لَّكُمْ وَاللّهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لاَ تَعْلَمُونَ۝ 

216...Ажаб эмаски, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва ажаб эмаски, ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat