Ассалому алайкум! Отам сураларни тажвид қоидаларисиз ва кўп хатоликлар билан ўқийдилар. Мен отам билан жамоат бўлиб, эргашиб намоз ўқиганимда зарар қилмайдими? Отамга хатоликларини айтишда қийналаман. Илтимос, тўғри йўл кўрсатсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Агар ҳақиқатан намоз бузиладиган даражада хато қилса намозларингизни бошқа ўқишингиз шарт. Валлоҳу аълам!