Ассалому алайкум! Мен Америка олийгохида магистратурада тахсил оламан. Биз тил ўқитувчилари бўлганимиз учун эски ва замонавий тил қоидалари солиштириладию, шунда бизга "Инжил"дан мисоллар эшиттирилади. Маъноси эмас товушдаги ўзгаришни фарқлашга. Маъносини чақмаймиз, уни эшитсак гуноҳ эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Тил билсангиз куфр ва ширклардан сақланишингиз шарт. Ақидангизни эҳтиёт қилинг. Таъсирланиб қолишдан сақланинг. Шу шартлар билан жоиз. Валлоҳу аълам!