Ассалому алайкум! Бир дўстим илтимос қилди сўраб бер деб, бир аёлни эри иш билан узоқ сафарга кетган бўлса, аёл эрига эҳтиёж сезганида эри унинг ёнида йўқ бўлса, бошқа бир таниш эркакга хоҳишини билдирса лекин эркак уни рад этса эркак гуноҳкор бўладими? Унинг айтишича эшон бувалардан бири унга гуноҳи эркакга уради, яъни шу ишни қилмаса, хоҳишини қониқтирмаса, эркак гуноҳкор бўларкан. Бу қанчалик тўғри? Илтимос шунга ойдинлик киритиб беринг.
- Ва алайкум ассалом! Эшонбува ростдан айтганми бу гапни ёки йўқми билмаймизу лекин зинога чақирганда эркак йўқ деса гуноҳкор бўлади дейиш куфр ҳисобланади. Чунки ҳаромлиги Қуръонда очиқ-ойдин баён қилинган зино ишини қилмасликни гуноҳ дейиш куфрдир. Халқ орасидаги “бевани жинсий ҳожатини қондирсанг савоб бўлади” деган гап ҳам айни куфрдир. Валлоҳу аълам!