- Аҳли ҳадис – ҳадисга амал қилувчилар. “Фиқҳи кайдоний” китобида бунга ўхшаш хатолар борлиги учун қадимги уламолар ҳам уни ўқишда эҳтиёт бўлишга чақирганлар. Бу амал саҳиҳ ҳадисларда келган. Бундай нарсани ҳаром дейиш дуруст эмас. Тўғри мазкур китобдан бошқа баъзи китобларда ўша ишорани қилишга кўрсатма берилмаган. Аммо бу уни ҳаром иш дейишга олиб бормайди. Биз бу масалани уламолар кенгашида йигирма йилча олдин кўрганмиз. Устози ўргатганлар мазкур ишорани қилсин, ўргатмаганлар қилмасин, аммо ихтилофга ўтилмасин, деган қарор чиққан.