- Ва алайкум ассалом! Бизнинг мазҳабимизда масбуққа иқтидо қилиш жоиз эмас. Шунингдек қуйидагиларга ҳам иқтидо қилиш жоиз эмас. "Кифоя" китобида қуйидагича келган
Эркак киши аёлга ёки ёш болага, таҳоратли узрлига, қори уммийга, кийимли яланғочга, имо қилмайдиган имо қиладиганга, фарз ўқувчи нафл ўқувчига ва бир фарзни ўқувчи бошқа фарзни ўқувчига иқтидо қилмайди. Валлоҳу аълам!