Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

васваса ва рукя

00:00 / 02.05.2011 | eski savollar | 4591
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдуллиҳи роббул аламийн.Аллохумма солли алаъ Муҳаммадин абдика ва росуълика ва алал муъмимийна вал муъминати вал муслимийна вал муслимаътиАссалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳМуҳтарам шайх хазратлари аввалги саволимни эътиборсиз қолдирмаганиз учун раҳмат, Аллоҳ сиздан рози боълсин, оъзидан бошқасига муҳтож қилмасин! Сизга яна бир саволимни беришга ижозат бергайсиз. Савол: банда оъзига жин теккан деб гумон қилса рукя қилдириши (дам солдириши) жоизми?Бу гумонга сабаб мени шайтон васваса қилади! Китобларда васваса иймони белгиси деб оъқиган эдим! Сабр қиляпман лекин бу ҳолат (васваса) бир йилдан бери тоъхтамаяпти! Нима қилай устоз тоъғри ёъл коърсатинг!Устоз илтимос дуо қилинг! Аллоҳим иймонимизни мустаҳкам қилсин, намозларимизи мукаммал адо этишга оъзи ёрдам берсин! Оъзи норизо боълган амаллардан оъзи асрасин!Жавобларингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ илмингизни янада зиёда ва мартабангизни О'з ҳузурида янада улуг' қилсин. Аллоҳим қилаётган ҳайрли ишларингизни янада баракотли ва бардавом айласин. Қимматли вақтингизни олганим учун рози бо'лгайсиз. Аллоҳ сизни ва оила а'золарингизни ҳамиша О'з паноҳида асрасин. Аллохим сизни ва жамики моъмин-мусулмонлани о'зидан бошқасига мухтож қилмасин, Аллоҳим ҳаммамиздан рози бо'син! Қимматли вақтингизни аямаганиз учун ва жавобингиз учун олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ Ўзи ҳимоя қилсин! Доимо билганингизча Қуръони Каримдан ўқиб ўзингизга дам солиб юринг.

Топ рейтинг www.uz Openstat