Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Болиғ ва қазо намозлари

00:00 / 12.06.2007 | eski savollar | 3930
Ассалому алайкум мухтарам Устоз ва форум иштирокчилари бўлиб турган бошқа мусулмон биродарар.Устоз, Киши ўзининг балог'атга етганлик даврини (биринчи болиғ бўлган пайтини) билса намозни шу пайтдан бошлаш ўқиш вожиб бўладими ёки қаттий вақт кўрсатилганми? (Бу саволни илгари ўқилмай қолган намозларимни қачондан бошлаб ўқишим кераклигини билиш мақсадида сўрадим).Таҳорат олиб, фақат оёққа келганда "Жароҳатли а'зо сифатида" масҳ тортиш мумкинми? (агар табиблар оёг'ингни камроқ юв иссиқ тут деган бўлсалар, махси кийиб юришни эса иложи бўлмаса).( Буни бир биродаримиз билиб беринг деб илтимос қилган эдилар.)Вассаламу алайкум вароҳматуллоҳи ва баракатуҳу

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Жумхур уламолар ўгил боланинг балогатга етгани аломати эхтилом бўлиш - уйкуда булганишдир, дейдилар. Киз болаларнинг балогатга етганлари хайз кўриш билан бўлади. Маълум ёшгача, ўз юртидаги тенгдошлари балогатга етадиган, ўгил болалар эхтилом бўлиб, кизлар хайз кўрадиган ёшга етиб хам балогатга етганлик аломати пайдо бўлмаса, бошка аломатларига каралади. Бу аломатларнинг энг машхури ёшдир. Хар юрт ўз иклими ва бошка шароитларига караб балогат ёшини белгилайди. Ана ўша ёшдан шариат таклифларига амал килиш бошланади. Жумладан, намоз ўкиш хам фарз бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat