- Ва алайкум ассалом! Бошқа мазҳаблар қуйидаги ҳадисни далил қилиб фарз дейишади:
عَنْ عَلِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَا عَلِيُّ لَا تُتْبِعِ النَّظْرَةَ النَّظْرَةَ، فَإِنَّ لَكَ الْأُولَى وَلَيْسَتْ لَكَ الْآخِرَةُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Али! Назарга назарни эргаштирма. Албатта, биринчиси сен учун безарар бўлса ҳам, бошқаси ундай эмас», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Ҳанафий мазҳабида ҳам юз аврат эмас дейилгани уни очиб юриш ёки қараш мумкин дегани эмас. Юқоридаги ҳадисга амал қилинади. Аврат эмаслигига эса оятдан ҳужжат бўлгани учун фарз эмас дейилган. Валлоҳу аълам!