- Ва алайкум ассалом! Бу хулоса мутлақо нотўғри. Агар ҳақиқатан ҳомилага зарар бўлишини мутахассис шифокор аниқлаган бўлганида ҳам бу ўша вақтда онанинг ўзи тадбирини қилмаганлигидан бўлади. Шариатимизда, ҳомиладор аёлларни ўзи ёки ҳомиласига, ва эмизикли аёлларни ўзи ёки эмизикли фарзандига зарар етадиган ўринларда рўзани кейинчалик қазосини тутиб беришга рухсат берган. Айбни рўзага юклашдан олдин ўз мажбурият ва ҳаққларини ўрганиши керак эди. Валлоҳу аълам!