Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хабата бўлиб қолмадими?

10:09 / 08.05.2019 | Qobiljon | 1974
Ассалому алайкум! Ҳовузимизда ифлос сув тўпланиб қолган. Бўшатса ҳам фойдасиз: яна тўлиб қолаверганидан резина шланк орқали сув олиб ишлатамиз. Бир куни шу резина шланкдан сув олинган полителин идиш тагидан кичик тешилганлиги аён бўлди ва мен энди бу идишдаги сув (ҳовуз суви аралашиб кетганлиги боис) ҳаром бўлди дедим. Онам эса "ҳеч нарса қилмайди" деб мени уришиб бердилар. Мен уларнинг гапларига аччиғим келиб жаҳл билан "тўғри, ҳеч нарса қилмайди" деб кесатиб юбордим. Бу гапларни айтаётганимда эсим ўзимда эмас эди, астағфируллоҳ, жаҳлим чиқиб турганди. Айтган гапим куфр сўз бўлиб қолмасин деб (наузубиллаҳ) тезда тавба қилиб, Калимаи имон, Калимаи радди куфр келтирдим ва Аллоҳдан мағфират тиладим. Барибир кўнглим яна ҳам тинч бўлиши учун ва илмсизлигим туфайли саволимга жавоб берсангизлар. Юқоридаги савол-жавоблардан бирида ўқидимки, инсон ўзини ножоиз амали орқали "савобларим ҳабата бўлди" деб ўйламаслиги керак, бу ўзига ўзи куфрни лозим топиши бўлиб қолиши мумкин, қабилидаги жавобни ўқидим. Шундан келиб чиқиб, агар инсон оғзидан билмасдан ёки жаҳл ичида куфр сўзни айтиб юборса ва тезда тавба қилса ва калима келтирса солиҳ амаллари ҳабата қилинмайдими, яъни инсон савобли амалларидан жудо бўлиб қолмайдими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сув ва ҳовуз ҳақидаги масалангизни тушунмадик. Сизни "ҳеч нарса қилмайди" деган гапингиз куфр эмас. Ота-онага зажр қилиш бўлади. Бу билан амаллар ҳабата бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat