Ассалому алайкум! Кеча бир дўстимни ҳидоятга бошлаб, яхши ниятлар билан таровеҳ намозига олиб боргандим. Яхши таассуротлар билан “эртага рўза тутаман Худо хоҳласа. Бамдод намозига тураман” деб уйга қайтганди. Эрталаб эса на рўза тутган, на бамдод намозига турибди. Сабабини сўрагандим “дадам кайфиятимни буздилар. Қўшнилар келганига бир соат бўлди. Сен соат 00 : 05 га келябсан” дебди. “Улар бир порадан, бизни катта масжидимизда кунига икки порадан ўн беш кун мобайнида ўқилади деб тушунтирмадингми?” десам “мени намозга ҳам чақирма, даъват ҳам қилма. Рўзани ҳам, намозини ҳам урдим” деб қолди. “Аллоҳга қарши чиқма, гапларини қайтиб олда, астағфируллоҳ дегин” десам, жуда дарғазаб, дадасидан хафа. Яқин дўстим. Ичиш, чекишдан, кўчага беҳуда юришдан қайтаргандим. Уйига бориб ё дадаси билан гаплашайми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Дадаси билан гаплашинг. Сиз дўстингизга юмшоқлик билан тушунтиринг. Валлоҳу аълам!