Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шу иш тўғри бўлганми

05:48 / 16.05.2019 | Abdulloh | 1651
Ассалому алайкум! Бундан анча йиллар олдин бир танишимдан қарз олиб ишга бориб келиш учун қимматроқ замонавий велосипед сотиб олдим. Бир яқин дўстим бор, у билан доим бирга юрамиз. Дўстим велосипедимдан фойдаланиб турарди. Бир куни бемор кўргани қишлоғимиздаги касалхонага кирдик. Бемор олдида гаплашиб турган эдик. Дўстимни зарур иши чиқиб қолди. У сўрамасдан олдин мен ўзим велосипедни калитини бердим. Шунда у миниб кетди ва йўлда бахтсиз ҳодиса бўлди. Дўстимни машина уриб юборди. Аллоҳ сақлади дўстимга жиддий зарар етмади. Велосид эса букланиб кетди. Ҳайдовчи “велосипедни тўғрилаб бераман”, деб ваъдалар бериб “ариза қилманг” деб ялинди, ариза қилинмади. Орадан вақт ўтиб ҳайдовчи ваъдасини унутди. Мен эса операция бўлиб ётиб қолдим. Мендан ҳақдор танишим қарзимни беришимни сўради. Танишлардан пул олиб қарзимни уздим. Вақтинчалик ишга яроқсиз бўлиб қолгандим. “Ҳадис ва ҳаёт” китобида ижарага олинган буюмга зарар етса, зарар етказган фойдаланувчи тўлайди дейилган экан.(Валлоҳу аълам) Дўстим менга пул берди “қарзингни тўла” деб. Велосипедни усталарга эплама қилиб тўғрилатиб олди ва велосипед дўстимга қолди. Шу бўлиб ўтган иш тўғри бўлганми? Нотўғри бўлса тўғрисини айтиб беринглар илтимос

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Велосипед савдо қилиниб дўстингизга ўтган бўлса, бу иш тўғри. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat