Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳоратда кўмаклашиш

22:22 / 23 май | Dilmurod | 262
Ассалому алайкум! 1) Онам қарийб бир ярим йил аввал инсулть касалига чалинганлар. Аллоҳга беҳисоб шукурки вақт ўтиши билан соғликлари яхшиланмоқда. Онамга таҳорат олдиришда кўмаклашсам, таҳорат қилаётганларида амаллар кетма-кетлигини ёнларида айтиб турсам, энгаша ололмасликларини ҳисобга олган ҳолда оёқларини ювсам ва намоз ўқиётган пайтларида адашган жойларини, ҳаракатларини тўғрилаб турсам бўладими? 2) Ҳар куни онам бамдод намозини қуёш чиққанда токи қиём вақтигача ўқиб олсалар бўладими? 3) Бемор бўлган пайтларидаги намозлари учун қазо намози ўқисинларми ёки онамга ўхшаб оғир бетоб бўлган бандалар учун узрли жойи борми?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Оёқларини ювиб қўйишингиз жоиз. Сиз фарзларига имом бўлиб ўқиб беринг.
2). Агар вақти чиқиб кетган бўлса бўлади.
3). Қазоларини ўқиб беради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat