Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Келишув

19:18 / 23 май | Gavhar | 297
Ассалому алайкум! Рўзанинг илк кунида уйимга ижарачи қўйиш мақсадида маклерга мурожаат қилдим. Улар олиб келган инсон оилаликман хотиним билан яшайман деганлари учун бизга маъқул келдилар. Клиент эртага квартира пулини олиб келиб бераман, уйга мендан бошқасини қўйманг деб 4 та гувоҳ олдида, 400 минг сўм берди ва ваъдалашгандан сўнг уйдан чиқиб кетишгач 10 дақиқадан кейин яна қайтиб келиб пулни маклер сўради деб 200 минг сўмини олиб кетди(билсак у пулни маклер сўрамаган). 3 кун алдаб юришди (хотини билан яшамас экан). 4-кун қўнғироқ қилиб “пулимни қайтариб беринг бўлмаса устингиздан ёзаман” деб лафзини бузди. Биз пулини қайтариб бермасак ўша пул бизга ҳалол бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Тўрт кунлик ижара пулини олиб қолиб, қолганини қайтариб беринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat