Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайта савол

10:38 / 29.05.2019 | Санжар | 1747
Ассалому алайкум! Яқинда 4818 рақамли савол-жавобни ўқиб қолдим. Умуртқани энг охирги суяги думғаза суяги бор бўлиб, бу суяк йўқ бўлиб кетмаслиги ва инсон шу суяк орқали қайта тирилиши пайдо бўлади деб тажриба натижалари ва оят келтирилган. Бу масала бўйича озгина аниқлик келтириб бир неча савол берсам. Жавобни сайтда эълон қилсангиз ҳам бўлади. Демак, бу суякни умуртқа поғонасининг охирги суяги думғаза деб номлабсизлар, аммо умуртқани энг охирги суяги думғазадан сўнг дум умуртқаси мавжуддир. 1. 4818-савол-жавобдаги кўзда тутилган суяк думғаза ҳақидами ёки дум умуртқаси ҳақидами? 2. Мен врачман: умуртқани охирги суяги жароҳатга учрайди. Шундай вақтда бу жароҳатни давоси операция. Суякни олиб ташлаш ўтказилади ва беморда огриқлар йўқолади. Биз бу суякни олиб ташлаб Қуръонда келган оятларга қарши иш қилиб қўймаяпмизми? Маслаҳат беринг, бу операциямиз ножоизми? Мен умуртқа поғонаси касаллигини даволайдиган врач бўлганим учун шундай саволлар пайдо бўлди. мутлақо жоиз, ўша суякнинг ичида инсоннинг уруғи, содда қилиб айтганда меванинг данаги бўлар экан. Инсон қиёмат куни ўшандан униб чиқади.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Операциянгиз мутлақо жоиз, ўша суякнинг ичида инсоннинг уруғи, содда қилиб айтганда меванинг данаги бўлар экан. Инсон қиёмат куни ўшандан униб чиқади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat