Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илтимос маслаҳат беринг!

13:18 / 11.12.2014 | zayd sadullayev | 2350

Бир дўстим компютерда мижозларга ҳар хил телефон учун дастурлар, ўйинлар ва кўп ҳолатларда мусиқаларни ўрнатиб беради ва шуни касб қилиб олган. Даромади яхши, чунки бундай ишларни бозори чаққон. Жуда кўп ёшлар ўйин-кулги ва мусиқани ёқтиришади ва улар ўз онгини ёмон нарсалар билан заҳарлашади. Шунинг учун ҳам мен дўстимга “бу ишинг ҳалол эмас, сен шу инсонларни залолатга ва онгларини заҳарланишига сабабчи бўлаяпсан” деб қўйдим ва бу ишимдан афсусдаман. Дўстим мендан ҳафа бўлди. Бу гапимдан кейин мени масхара қилаяпти. Аммо дўстим намозхон тақволи инсон. Илтимос маслаҳат беринг, мен у дўстим билан алоқани узсам бўладими? Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам огоҳлантирганларидек “икки биродар уч кундан ортиқ аразлашиши ҳаром” деганлари учунгина у билан гаплашиб юрибман. Аслида дўстимнинг бу иши ҳалолми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Унга насиҳат қилинг. Фойдали ишга ўтишини қўлланг.

Топ рейтинг www.uz Openstat