Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ҚУРъОН ВА ИНЖИЛ

00:00 / 29.06.2007 | eski savollar | 2864
СҲАЙҲ ҲАЗРАТЛАРИ ОЛДИНГИ САВОЛИМГА ЙАНА БИР ҚО'СҲИМЪҲА,МЭН ҚУР'ОН ДАН АЛЛОҲ ТАОЛО БУ ИЛОҲИЙ КИТОБ ҚУР'ОННИ ҚИЙОМАТ КУНИГАЪҲА БИР ҲАРФИ ҲАМ УЗГАРМАСЛИГИГА КАФОЛАТ БЭРГАНИНИ МИСОЛ КЭЛТИРСАМ,У ҲАМ МАТТО ИНЖИЛИНИНГ 5-БОБИНИНГ 18-ОЙАТИДАН СҲУНИ МИСОЛ КЭЛТИРДИ:"Сизга чинини айтайин: еру осмон тугамагунча ва тақдир этилган ҳамма нарса амалга ошмагунча, Тавротдан на бир ҳарф, на бир нуқта ўчади."АЛБАТТА БУ АДАСҲГАНЛАР УЪҲУН ДАЛИЛДИР, ЛЭКИН СҲАЙҲ ҲАЗРАТЛАРИ О'ЗИНГИЗ БАТАФСИЛРОК ТУСҲУНТИРИБ БЭРСАНГИЗ ЙАҲСҲИ БО'ЛАРДИ.АГАР САВОЛЛАРИМ НОО'РИН БО'ЛСА МИНГ БОР УЗР, ТАНБЭҲ БЭРИНГ.БАҲРОМ_А@МАИЛ.РУ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу саволингизга «Сунний ақийдалар» номли китобимдан олинган иқтибос ила жавоб бераманМен яҳудийлар ибодатхонасида ўн саккиз йил раввин бўлиб ишлаган жаноб билан уларнинг ибодатхонаси ичида кўпчиликнинг гувоҳлигида баҳс олиб бордим. Жаноб раввин бизга ўзлари ўқийдиган Тавротни олиб келиб кўрсатди. Кейин илтимосимга биноан тўғри келган бир оятни ўқиб, таржима қилиб берди. Унда «Аллоҳ Мусога Бани Исроилнинг тадбирини кўриб, ишини тўғрила, деди» деган маҳно бор эди.Сўнгра орамизда қуйидаги савол - жавоб бўлиб ўтди. Мен сўрадим. Раввин жаноблари жавоб берди.– Қўлингиздаги Мусо алайҳиссаломга нозил бўлган Тавротнинг ўзими?– Йўқ. Мусога Аллоҳ матнни ўз қўли билан тош лавҳаларнинг икки тарафига ёзиб берган.– Унда Тавротнинг асл нусхаси кўп турмаган экан-да?– Ярим кун турган. Мусо Худонинг олдидан қайтиб келганда Бани Исроилнинг олтин бузоққа ибодат қилаётганини кўриб, қўлидаги тошларни ерга уриб синдирган.– Кейин нима бўлган?– Мусо Худонинг олдига яна қайтиб борганда, тошнинг бир тарафига ёзиб берган ва уни олиб келиб сандиққа солиб қўйган.– Сизнинг қўлингиздаги Таврот ўшандан кўчирилган нусхами?– Йўқ. Бу бошқа нарса. Бу Мусодан икки минг йил кейин ёзилган нусха.– Унгача нима бўлган?– Унгача Мусонинг даврида ёзилган нусха бўлган. У йўқолгандан кейин. Буни худди ўшанга ўхшатиб ёзилган.– Ўша дастлабки нусхадан таржимами бу?– Йўқ. Тил бир. Аммо ҳарфлар бошқа. Шундоқ бўлса ҳам маъноси сақланиб қолган.– Қўлингиздаги Тавротнинг ўзими ёки бошқа нарса ҳам борми?– Тавротнинг ўзи. Бешта китобдан иборат.– Шунча нарсани тошга ёзиб, сандиққа солиб қўйса бўладими?– Мумкин эмас.– Худо қўли билан тошга ёзиб берганда Мусо алайҳиссалом сандиққа солиб қўйган эканлар-у?– Йўқ. Тошга ёзилган нарса нималигини биров билмайди.– Унда Таврот қани?– Тавротни Мусо ўзи ёзган. Худо унга ёзишни буюрган. У ўз ўлимини ҳам ёзган.– Қандоқ қилиб ўзининг ўлимини ўзи ёзиш мумкин?– Худо амр қилган, сўнгра бўлган.– Сиз бизга ўқиб таржима қилиб берган матнда «Аллоҳ Мусога Бани Исроилнинг тадбирини кўриб, ишини тўғрила, деди» деган маҳно бор эди. Мусо алайҳиссалом ўзлари ҳақида ўзлари шундай ёзишлари мумкинми?– Бу буюк савол. Унга Тавротни шарҳ қилганлар ҳам жавоб топа олмаганлар».Бу суҳбатга изоҳ беришни лозим топмадим. Муҳтарам ўқувчининг ўзи хулоса чиқариб олар деган умиддаман.

Топ рейтинг www.uz Openstat