Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Судхўрнинг азон айтиши

00:00 / 30.06.2007 | eski savollar | 2600
Ҳазрат бу саволни ҳамкасбим со'раб беришни илтимос қилдилар. Уларнинг маҳаллаларидаги жоме' масжидидаги муаззин судхо'рлик билан шуг'улланаркан. Шу инсонни азон айтиши жоизми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Азон ва иқоманинг шартлари;1. Вақт кирган бўлиши шарт. 2. Араб тилида бўлиши шарт.3. Жамоанинг баҳзи одамлари эшитмоғи шарт. Ёлғиз ўзи учун айтаётган бўлса, ўзи эшитиши керак.4. Лафзларни тартиб билан кетма-кет айтиш лозим. 5. Бир киши айтиши шарт. Азоннинг ярмини бир киши, қолганини бошқа киши айтса бўлмайди. 6. Муаззин мусулмон, оқил, оқ-қорани ажратадиган ва эркак бўлиши шарт. Аёл киши, мажнун, ёш бола, кофир, маст, ханаса, жунуб, бетаҳорат ва фосиқлар азон айтмайдилар.Азоннинг суннатлари;1. Муаззин гўзал овозли бўлиши ва баланд овоз билан юқори жойда туриб азон айтиши.2. Минорада ёки шунга ўхшаш баланд ерда тик туриб азон айтмоқ.3. Муаззин ҳур, балоғатга етган, солиҳ, омонатли ва намознинг вақтини яхши биладиган бўлиши.4. Муаззин пок ва таҳоратли бўлиши лозим.5. Муаззин кўзи очиқ киши бўлиши керак.6. Муаззин икки пажасини икки қулоғига тиқиб азон айтиши лозим.7. Муаззин азонни шошилмасдан, аниқ ва дона-дона қилиб айтади.8. Азон ва иқомани қиблага қараб айтади.9. Азонни савоб учун айтмоқ керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat