Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни махфий укиш масаласи

00:00 / 19.06.2011 | eski savollar | 1776
хурматли Устоз! АЛЛОХ умрингизни зиёда килсин. Бир домла махфий намоз дегани,намоз укувчининг тили харакатда булади, лекин овозини узининг кулоги хам эшитмаслиги керак деди. Яна бир киши намоз укувчининг тили харакатда булиб, овозини узи ёки ёнидаги одам эшитса хам булади, аммо орка сафдаги жамоат эшитмаслиги керак деди. Устоз имом пешин, аср намозларини кандай укиса махфий хисобланади? Жавобингиз учун олдиндан рахмат. АЛЛОХ сиздан ва барчамиздан рози булсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу ва унга ўхшаш саволлар эътиборсизликнинг самарасидан бошқа нарса эмас. Уни қайта – қайта берилиши эса яна ҳам аянчли. Махфий қироатнинг чегараси одатда ўзи эшитадиган, ўзга эшитмайдиган овозда пичирлаб қироат қилишдир. Бировнинг овозини эшитсаю, паст овозда бўлгани учун гапини тушунмаса, фалончи пичирлади, дейилади. Гапирди дейилмайди. Оддий ҳолатда бировнинг гапини эшитиб маъносини тушунса уни пичирлади дейилмайди. Қироатнинг махфий ва жаҳрий бўлиши ҳам шундай. Биров эшитадиган қилиб қироат қилса, жаҳрий дейилади. Ўзи эшитадиган қилиб, пичирлаб ўқиса махфий қироат қилди, дейилади. ўзи ҳам эшитмасдан ичидан ўтказса, ичидан ўтказди дейилади. Қироат қилди дейилмайди. Эҳтимол, бу нарсани тўлароқ баён қилиб берилмаган бўлса ҳам керак. Шунинг учун қуйидаги маъноларни яхшилаб уқиб олишни тавсия қилинади: Ҳанафийлар айтадилар: “Ошкора (қироат)нинг энг ози ўзига яқин бўлмаган, биринчи сафдагиларга ўхшашларга эшиттиришдир. Агар бир ёки икки кишигина эшитса кифоя қилмайди. Ошкора (қироат)нинг юқорисининг чегараси йўқ. Махфий қироатнинг энг ози ўзи ёки унга яқин бўлган бир, икки кишининг эшитишидир. Аммо тилини ҳаракатга келтириб ҳарфларни тўғрилаш билан, саҳиҳ қавлга биноан, кифоя қилмайди”.

Топ рейтинг www.uz Openstat