Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Питса ҳақида!

00:00 / 08.07.2007 | eski savollar | 2582
Ассолуму алайкум Ҳазрат!Биз тарафларда (Канада) деярли барча ошхоналарда энг асосий таом сифатида питса истеъмол қилинади. Питса пиширилгандан сўнг махсус кескич билан кесилади. Аммо гап шундаки, одатда барча питсалар битта кескич билан кесилади. Саволим шуки, агар таркибида ҳаром маҳсулот бўлмаган питса ҳаром таркибли питса кесилган кескич билан кесилса, уни истеъмол қилса бўладими? Иккинчи саволим шуки, бу ерда биз сотиб оладиган (товуқ, қўй, сигир) гўштларнинг қай усулда сўйилгани бизга қоронғу. Уларнинг истеъмоли тўғрисида қандай маслаҳат берасиз?Жавобингиз учун олдиндан ташаккур! Аллоҳ Сиздан рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Кескични тозалаб туриб сўнг ҳалол нарсани кесса бўлади.2. Гўштларни сўраб ўрганиш керак. Ўша едаги ислом жамиятларидан ёрдам сўраш яхши.

Топ рейтинг www.uz Openstat