Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жиҳод

08:43 / 28 июнь | Zilola Habibullayeva | 628
Ассалому алайкум! Ман жиҳод хақида Ёутубе да бир видео кўриб қолдим, аввалига бу видеони кўришга қўрқдим нотўғри тушунча пайдо бўлиб қолмасин деб, лекин қизиқиб барибир кўрдим. У видеода фақат Қуръон оятлари ва ҳадислардан гапирдилар ва шуни билдимки жиҳод фарз, то қиёматгача бўлар экан. Амалларнинг энг яхшиси мужоҳидлик экан. Шом диёрларида қанчадан-қанча мазлум мусулмон опа-сингилларимиз бор экан. Уларнинг гаплари қанчалик хақиқат? Уларни гапларига ишонсак бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Улар ўша гаплар билан қанчадан-қанча оилаларни вайрон қилди, ёш мухлис мусулмон йигитларни ҳалок қилишди. Оят ва ҳадисларни нотуғри талқин қилинишидан қаттиқ эҳтиёт бўлиш лозим. Ҳазратимизнинг “Очиқ хат” китобини олиб ўқинг, ўшаларни ҳақиқатини билиб оласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat