Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳомиладорликда қилинадиган маросимлар

08:47 / 03 июль | Gulbahor | 318
Ассалому алайкум! Одатда аёллар ҳомиладор вақтларида 3-5-7-ойида қайнона ёки оналаримиз томонларидан МОМА ИС деган маросим қиладилар. Ҳомиладор аёлда ҳомила тушиш эҳтимоли бўлса ўша мома аёлга этакларини орқа томонидан ип билан тиктириб оладилар. Бу икки амални ман ўзим фикримда ширк амал деб ҳисоблаб бу иш нотўғри қилиш мумкин эмас десам онам тўғри қилиш керак дейдилар. Шу масалада тўғри йўлни сизлардан сўрашни мақул кўрдим. Шу икки холатда қилганлари тўғрими? Ширк амалга кирадими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Буларнинг ҳаммаси динимизда йўқ ва қораланган ишлар. Ақийдада ҳар бир яхшилик ва ёмонликни Аллоҳдан деб билиш буюрилган. Бўладиган ёки бўлган ишларни Аллоҳдан эмас, бошқадан деб билиш ширк амал ҳисобланади.  Уйиздагиларга қуйидаги оятни тушунтириб қўйинг. Аллоҳ таоло "Юнус" сурасида марҳамат қилади: 

 وَإِن يَمْسَسْكَ اللّهُ بِضُرٍّ فَلاَ كَاشِفَ لَهُ إِلاَّ هُوَ وَإِن يُرِدْكَ بِخَيْرٍ فَلاَ رَآدَّ لِفَضْلِهِ يُصَيبُ بِهِ مَن يَشَاء مِنْ عِبَادِهِ وَهُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ۝ 

107. Агар Аллоҳ сени зарар ила тутса, Ундан ўзга ўшанга кушойиш берувчи йўқдир. Агар У сенга яхшиликни ирода қилса, Унинг фазлини рад қилувчи ҳам йўқдир. Уни бандаларидан хоҳлаганига етказур. У ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
Бандага фойда ёки зарар етиши Аллоҳнинг иродаси билангина бўлади. Ҳа,
«Агар Аллоҳ сени зарар ила тутса, Ундан ўзга ўшанга кушойиш берувчи йўқдир».
Борлиқнинг ягона Холиқи, Қодиру Молик Зот бир бандани зарар ила тутса, у ожиз бандага ким ҳам ёрдам бериб, мушкулига кушойиш ато қила олар эди?! Шунингдек,
«Агар У сенга яхшиликни ирода қилса, Унинг фазлини рад қилувчи ҳам йўқдир».
Аллоҳ яхшилик келтирадиган ишларни қилганларга яхшилик, ёмонлик келтирадиган ишларни қилганларга ёмонлик етказишни ирода этгандир. Аллоҳ бандалари ичидан Ўзи хоҳлаганларини фазлига эриштиради. Бу орада бандалардан баъзи гуноҳлар содир бўлса-ю, тавба қилсалар, Аллоҳ уларни мағфират этади. Уларга раҳм кўрсатади.
«У ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир».
У мағфират қилувчи ва раҳмли Зотдир.
Эй охирзамон Пайғамбари! 

 قُلْ يَا أَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءكُمُ الْحَقُّ مِن رَّبِّكُمْ فَمَنِ اهْتَدَى فَإِنَّمَا يَهْتَدِي لِنَفْسِهِ وَمَن ضَلَّ فَإِنَّمَا يَضِلُّ عَلَيْهَا وَمَا أَنَاْ عَلَيْكُم بِوَكِيلٍ۝ 

108. Сен: «Эй одамлар! Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан ҳақ келди. Бас, ким ҳидоятга юрса, ўзи учун ҳидоят топадир. Ким залолатга кетса, ўз зарарига залолат топадир. Мен сизларнинг устингиздан қўриқчи эмасман», – деб айт. ("Тафсири Ҳилол" китобидан).  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat