Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нега?

00:00 / 30.06.2011 | eski savollar | 536
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳу! Шайх Хазратлари!Аллоҳга ҳамдлар, Пайг'амбаримиз с.а.в. саловотлар бо'лсин.Бухорий, Термизий, Насаий, Мотурудий бу инсонларни билган ҳар бир одам шу инсонларни исмларини эшитганда ёки о'қиганда қандай одамлар бо'лишгана деб о'йлаймизу, бироқ биз шу аждодларга муносиб авлод бо'лоляпмизми деб о'йламаяпмиз. Нега?Бирор бир молни эрталабдан кечкача мақтайдию, аксирганда алҳамдулиллоҳ деёлмайди. Нега?Иши амалдорга тушганида бир ҳафта қуллиқ қилиб, ҳужжатлардан камчилик топмасин деб, гирдикапалак бо'либ, битта имзо учун шунча ҳаракат қиладию, Аллоҳ унинг савобли амалини қабул қилдими ё'қми, нега шуни о'йламайди. Нега?Закот беришга пул ё'г'у, лекин то'йларни ко'рсангиз ог'зингиз очилиб қолади? Нега бундай?Уй қуриш ёки машина олишда пойга қо'йишадию, савоб олишда пойга қо'йишмайди. Нега?Намозга эрталаб турмайдию, агар бирор соққали иш бо'лса кечаси ухламасдан чиқади. Нега?Молини мавсуми келганда икки баробар оширишни биладию, саломни суннатлигини, аликни вожиблигини билишмайди. Нега?Салом берсанг алик олмайди, шунчалик шошиляптики аликни о'рнига бош ирг'аб қо'я қолишади. Нега?Айрим инсонларга амру ма'руф қилсанг о'зингни масхара қилиб гапирганингга пушаймон қилишади. Нега?1. Масхара қилишганда қандай жавоб бериш керак?2. Саломга алик олмайдиганларга яна салом бераверамизми ёки...?Аллоҳ қилаётган ишларингизда ёрдам берсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Масхара қилганларга ҳидоят сўраб дуо қилиш керак.2. Қасддан алик олмаётгани аниқ бўлса, салом бермаслик керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat