Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жонларингиз билан жиҳод қилингиз оятига амал

00:00 / 18.05.2007 | eski savollar | 689
Қуръондаги: «жонларингиз билан жиҳод қилингиз» деган маънодаги Аллоҳнинг ҳитобига ҳозирги кунда қандай амал қилинмоқда?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

«Жиход» сўзи лугатда инсон томонидан жамики имкониятни ишга солиб харакат килиш маъносини англатади.Шундан келиб чикадиган бўлсак, мусулмон одам жиход килмокчи бўлса, ўзининг барча куч-кувват, акл-заковати ва моддий имкониятларини Аллох йўлида, Унинг дини учун сарфлаши керак бўлади. Алохида таъкидлаб айтиш лозимки, жиход сўзи лугатда уруш маъносини англатмайди. Урушни араб тилида бошка сўзлар билан ифода этилади. Асосан, уруш маъносини англатиш учун араб тилида «китол» сўзи ишлатилади. Дарсини ўзлаштириш учун барча имкониятларини ишга солиб харакат килаётган толиби илмни мужтахид талаба деб аталади. Бинобарин, уни илмий жиход килмокда деса бўлади. Шаръий масалаларни ечишда бор имконини ишга солиб харакат килган улкан олимларни хам мужтахид деб аталган. Ундок кишилар шаръий илмларда жиход килганлар.Демак, хозирги кунда халол пок ва шариатга мувофик равишда илмий, маърифий, ижтимоъий жиход килаётган кишиларимиз бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat