Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Инсофга чақириш

22:36 / 14.07.2019 | Islombek | 1698
Ассалому алайкум! Бу соволни беришдан олдин узоқ ўйладим балки яхши бўпқолар деб. Лекин беришга мажбур бўлдим. Биз амаким билан ёнма ён яшаймиз. Лекин гаплашмаймиз ҳовлига ҳам девор урилган, чунки амакими аёли шунга мажбур қилган. 4 та ака ука гаплашишмайди. Ака укаларни бир биридан ажратган. У вақтда ман жуда ёш эдим. Ҳозир катта бўлдим, ҳовлига девор урилган бўлсада амакимни аёли бизни ҳечам тинч қўймайди. Ҳовлисига чиқволиб сўкиб ёмон сўзлар айтади. Тўй қилсак тўйга амакимни чиқазмайди. Охири ака укалар гаплашмай қўйишди. Онам жуда содда аёл онамни ҳам неча марта урган. Бечора онам ҳеч кимга айтолмаганлар. Мен ўзим ҳам кўчага чиқсам 3-4та хотинни ёнига чақириб олиб орқамдан роса бақириб сўкиб ғийбатимни қилади. Номоз ўқимайди, рўза тутмайди, менга керекмас дейди. Намозларимда доим инсоф сўрайман. Қўшнилар “бунга боққан бало бордур бир кун жазо олади” дейишади. Лекин ҳичам бундан қўрқмайди. Нима қилсак тўғри йўл тутган бўламиз?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сабр қилсангиз савоб оласиз. Ҳаққига инсоф сўраб дуо қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat