Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имом Термизийдан бир ҳадис

00:00 / 08.11.2007 | eski savollar | 1896
Ассалому алайкум ҳурматли Шай Ҳазратлари.Сунани Термизийда 3570-сонли ҳадис бор "Дуо" ҳақида. Шу ҳадисни шайх Албоний мавзуъ ҳадис деган эканлар. Шу ҳадисга амал қилса бўладими? Термизий ҳасан деган гаплари тўғрими ёки Албонийни мавзуъ деганларими? Термизийни сунанларида заиф ва мавзуъ ҳадислар ҳам борми?Жавобингиз олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Имом Термизийнинг сунанларида келган ҳадисларнинг кўпини у кишининг ўзлари мартабасини айтиб қўйганлар. Жумладан ушбу сиз сўраётган ҳадиснинг ривоятидан сўнг «Бу ҳадис ҳасан, ғарибдир. Уни фақат Валийд ибн Муслимнинг ҳадисидангина биламиз дейилган.Бу ҳадисни Имом Ҳоким ҳам ривоят қилган ва «Саҳиҳ ва икковларининг (Бухорий ва Муслим)шартига мувофиқдир деган. Умуман олганда бу ҳадис ҳақида муҳаддислар ихтилоф қилишган. Бунда ҳар кимнинг шарти ва билими ҳар хил бўлгани таъсир қилган. Бу борада етарли илми бўлмаганлар қай тарафни олсалар ҳам бўлаверади.

Топ рейтинг www.uz Openstat