Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сафар намози хусусида

00:00 / 21.07.2007 | eski savollar | 992
Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳу барокатуҳ! Яккалигига шак-шубҳа бўлмаган бутун оламлар парвардигори Аллоҳ Таоллога ҳамду санолар бўлсин! Пайгамбаримиз Муҳаммад с.а.в га дуруди-саловотлар бўлсин! Холислик учун олиб бораётган дин йўлидаги хизматлариз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Сизнинг қимматли вақтингизни олиб савол йўллаётган биз мусулмон биродарларизни ма'зур тутасиз деган умиддамиз. Ҳазрат бизни қийнаётган масалаларга сиздан жавоб олиш илинжида савол йўлламоқдамиз. Саволларимиз нуқсонли ёхуд илмсизлигимиз туфайли берилаётган бўлса олдиндан узр сўраймиз.1-савол: Масжидимизда Ҳуфтон намозига азон айтилганидан сўнг жамоат йиғилишини кутиб имом маъруза қилаётган эди. Шунда масжид ходими келиб намоз вақти бўлганлиги айтиб муаззинга такбир айтишни буюрди. Бу билан маъруза ҳам чала қолиб аҳли мусулмонларнинг ғашига тегди. Ушбу вазиятга қандай жавоб берган бўлардиз? 2-савол: Бир биродаримиз бундан 4 ой илгари Россияга ишлаш мақсадида кетганди. Яқинда ўша ердан қўнғироқ қилиб, ишлари жойига тушганлиги сабабли намоз ўқишга ҳам шароитлар етарлигини айтди. У кишининг саволи сафар намози хусусида бўлди: ишлаётганига 4 ой бўлган бўлсада сафар намозини ўқиш мумкинми деб сўради ҳамда унинг ўқилиш тартибларини сўраб ўтди. Ҳазрат шунга сиздан шу саволга жавобини илтимос қилиб қолардик. Аллоҳ барчаларимиздан рози бўлсин! 3-савол: Бир муъмин масжидда нафл ёки суннат намозларини укиётган махал фарз намозига такбир айтилиниб колди. Ушандай пайтда укиётган намозини бузиш мумкинми, ёки охирлаб куйиш керакми?4-савол: Битта мевали дарахтга 2 хил навли меванинг пайвандини килиш мумкинми? (масалан,тут дарахтининг ярмига шоту, ярмига ок тут пайванд килса)5-савол: Бомдод намозининг суннати казо булганда фарзини укиб булгандан сунг суннатини укиса буладими?Хазрат агар ушбу савол куп бора берилган булса хам олдиндан узр сурайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

2. - Бу савол қилиб бериладиган нарса эмас. Уни масжид аҳли ўзи ҳал қилади.3. - Бир киши бехабар ҳолда бир намозни ёки унинг қазосини ўқиётган эди. Бирдан худди ўша намозга жамоат учун иқома айтилиб қолди. Шунда у биринчи ракъатнинг саждасини қилмаган бўлса, намозини тик турган ҳолида икки тарафга салом бериб тугатади ва бориб жамоатга қўшилади.Бомдод ва Шом намозларида биринчи ракъатнинг саждасини қилган бўлса ҳам намозини кесиб, жамоатга қўшилади.Чунки бир ўзи ўқигандан кўра жамоат билан ўқиш савоблидир.Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жамоат намози ёлғизнинг намозидан йигирма етти даража афзалдир», дедилар».Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.Шунингдек, тўрт ракъатлисида ҳам бир ракъат қўшгандан кейин. Яъни, тўрт ракъатли намознинг биринчи ракъати саждасини қилган бўлса, унга яна бир ракъат қўшиб салом беради ва жамоатга қўшилади.Агар мазкур намоздан уч ракъатни ўқиган бўлса, уни тамом қилади ва нафлни ният қилиб иқтидо қилади. Ўша тўрт ракъатли намознинг уч ракъатини ўқиб бўлганидан кейин иқома айтилиб қолса, қолган тўртинчи ракъатни ҳам ўқийди. Намозини тамомлаб бўлганидан кейин савоб учун нафл ният қилиб жамоатга қўшилади.Илло Асрда буни қилмайди.Чунки Асрнинг фарзини ўқиб бўлгандан кейин нафл ўқиш макруҳдир.Бомдоднинг суннатини ўқиса фарз жамоатига етиша олмайдиган бўлса, суннатни тарк қилади. Чунки фарзнинг савоби суннатнинг савобидан афзал.Ким фарздан бир ракъатга етадиган бўлса ҳам, суннатини ўқийди. Бомдоднинг фарзидан бир ракъатга етиш имкони бўлса ҳам суннатни ўқилади. Чунки шу тариқа ҳам фарзнинг, ҳам суннатнинг фазли топилади.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон намозга келсангиз биз сажда қилиб турган бўлсак, сиз ҳам сажда қилинг ва уни ҳеч нарса санаманг. Ким ракъатни топса, намозни топган бўлади», дедилар».Абу Довуд ва Дора Қутний ривоят қилган.Масжидга кирган одам Бомдоднинг суннатини ўқимаган бўлса, бир четда ўқийди. Сафнинг орқасига бориб ўқимайди.Бомдоднинг суннати қазосини фақат фарзига тобеъ бўлган ҳолдагина ўқийди.Яъни, ҳам фарзни ва ҳам суннатни қазо қилганда фарзга қўшиб суннатнинг қазосини ҳам ўқилади. Суннатнинг ўзини қазо қилиб ўқиш йўқ. Шунинг учун, нима қилиб бўлса ҳам, фарздан қолмаслик шарти ила Бомдоднинг суннатини фарздан олдин ўқиб олиш лозим. Имом Муҳаммад завол вақтигача Бомдоднинг икки ракъат суннатини ҳам қазо қилинади деган.Икки ҳолатда ҳам Пешиннинг суннатини тарк қилиб, иқтидо қилади. Яъни, бир ракъатга етадими йўқми бари бир имом намозни бошлаётган бўлса, Пешиннинг суннатини ўқимай фарзга иқтидо қилинади. Чунки фарзни ўқиб бўлгандан кейин қолган суннатни ўқиш имкони бор.Сўнгра унинг қазосини бир жуфт суннатидан аввал ўқийди. Фарзни ўқиб бўлгандан кейин аввал қолган тўрт ракъат суннатни ва ундан кейин икки ракъатни ўқийди.Ўша иккисидан бошқаларни асло қазо қилинмайди.Яъни, Бомдоднинг ва Пешиннинг аввалги суннатидан бошқа суннатлар қазо қилинмайди. 4. - Мумкин.5. Бомдоднинг суннати қазосини фақат фарзига тобеъ бўлган ҳолдагина ўқийди.Яъни, ҳам фарзни ва ҳам суннатни қазо қилганда фарзга қўшиб суннатнинг қазосини ҳам ўқилади. Суннатнинг ўзини қазо қилиб ўқиш йўқ. Шунинг учун, нима қилиб бўлса ҳам, фарздан қолмаслик шарти ила Бомдоднинг суннатини фарздан олдин ўқиб олиш лозим.

Топ рейтинг www.uz Openstat