Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни 5 махал адо этиш учун

00:00 / 18.07.2011 | eski savollar | 1128
БРР Ассаламу Алайкум вР вБ. Хурматли ШайхимизСизга 1 мухим саволим бор эди.Алхамдулиллах ибодатдаман. Ибодатларимизни имкон кадар 5 махал адоэтишга бел боглаганман.Лекин купинча ишхонада ибодат уилишга шароитбулмайди. Давлат ишхонасидами хусусий корхоналардами ибодат килишхозирда мумкин эмас ва кийин. Ислом илмлари ва шу сайтдагисавол-жавоблардан биламизки Аллох СВТ бандаси кандай холатда булишиданкатъий назар унга ибодат килишни ва узрига караб турли вазиятлардаибодатни адо этишга буюрган. Хатто якинда бир ажойиб хадисни укидим:Кискача мазмуни: Мадинада эканликларида пайгамбаримиз Мухаммад САВгакарши бир душманлар гурухи тузилаетган эди. Шунда Расулуллох САВсахобалардан ким бориб уша гурух бошлигини улдириши мумкинлигинисурадилар. Хамма куркди лекин бир сахоба рози булдилар. Расулуллохдансахоба у одамни кандай танийман дедилар, Расулуллох уни курсанг бирчучиб тушасан дедилар. Сахоба йулга тушди ва манзилга етди. Узокда уодамни аеллари орасида турганини курди ва хайбатидан чучиди. Душмантомонга караб юра бошлади ва вакт асрга якинлашганини эсладида, агаржангга киришсам аср казо булиб колиши мумкин дея, душманга карабкетаетган ерида аср намозини укиб олди. Душман одамни улдирди ...Расулуллох сахоба кайтиб келганларидан сунг ундан хурсанд булиб узхассаларини хадя килдилар....Биз хам хозирги пайтда ишхонада иш пайтида намозларимизни 5 махалукишлик учун, утирган еримизда компьютерга караб утирганхолда (шу тарафни кибла деб касд килиб) куз имо-ишораси оркали(бировларга сездирмай) еки юриб кетаетга йулимизда булса хамнамозларимизни укиб олсак жоизми. илтимос маслахат беринг

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳозир сиз айтгандек, даҳшатли эмас бўлса керак. сизга ўхшаган бир одамга, тушликни қаерда қиласиз, десам, ошхонага бораман, деди. Намозни тушлик пайтида ҳам масжидга бориб тез ўқиб олсангиз бўлмайдими, десам, жим бўлиб қолди. Айтайлик, яқин орада масжид ҳам йўқ. Биров билан келишиб, унинг уйида намоз ўқиб олишни ташкил қилиш мумкин эмасми? Пул эвазига бўлса ҳам. Яна бошқа бирор чора ахтарса бўлмайдими? Бўлади. Қоринни тўйғазиш учун нима қилиб бўлса ҳам чора топилади. Аммо намозни ўқиш учун ўйлаб қолинади. Барча чораларни ахтариб, имкон топа олмай, намоз қазо бўлиши хавфи туғилгандан ишора билан ўқиса бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat