Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уламолар ҳақида

00:00 / 20.10.2010 | eski savollar | 589
Ҳурматли устоз, сизга каминани анчадан бери уйлантириб келаётган бир савол билан мурожаат қилмоқчиман.1. Олам буйлаб куплаб Ислом олимлари мавжуд. Уларнинг ичида бази заиф фикрларни олган ёки уламолар иттифоқ қилмаган фатwоларни тутган аҳли илмлар бор. Масалан узларини "салафи" деётган биродарларни ҳам Г'арбда ёки Шарқда кузга куринган олимлари бор. Уларнинг ба'зиларида бор булган иҳлос, самимийлик ва динга булган муҳаббат инсонни ҳайратлантиради. Лекин шу билан бирга уларнинг ақида ва фиқҳнинг бази эрларида юл қуяётган ҳатоларини му'табар мазҳабларга амал қилиб келаётган катта уламоларимиз айтмоқдалар. Саволим шуки, бир инсон исломни чин дилдан урганиб, ҳаракат қилиб, илм урганаётган булсада, Аллоҳнинг уларни илмда бироз нотуг'ри юл тутишига қуйиб қуйишининг ҳикмати нимада? Улар нимани нотуг'ри қилмоқдаки, Аллоҳ уларни уламолар иттифоқ қилган туг'ри юлга ҳидоят қилмаяпди?2. Исломда ҳар бир киши Аллоҳдан қурққан бир устоз тутиши та'кидланади. Шунда устоз шогирд занжири Росулуллоҳ соллаАллоҳу алайҳи wасалламга бориб этади ва ҳар ҳил юлларга ог'иб кетилмайди. "Салафи" биродарларнинг ҳам уз устозлари бор, устозларини ҳам устозлари борлиги ма'лум. Улар ҳам юқоридаги усулга амал қилишган булса, яни устоздан илм урганишган булса, улар нега бироз ҳақиқатдан г'иб кетиб қолган?Аллоҳ сиздан, ота - онангиздан ва оилангиздан рози булиб, Жаннати Фирдаwсда барчангизни жам қилсин! ЖазакАллаҳу кҳайр..

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Буни Аллоҳнинг Ўзи билади. Лекин кўпчилик уламолар уларнинг жумҳурга хилоф фикр юритишлари шаръий ҳукмларни чиқаришдаги услублари нотўғри эканини айтишади. Кўпроқ зоҳирийлик йўлини тутишади. 2. Уларда айнан ушбу устозлар силсиласида футур бор. Улар ҳар ким ўзи иждиҳод қилиш керак деган фикрни олға суришади. Тақлид қилиш яхши эмас, дейишади.

Топ рейтинг www.uz Openstat