Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турмуш ўртоғимнинг намози

15:35 / 16.12.2018 | Bismillah | 562
Ассалому алайкум! Мен турмуш ўртоғим билан ҳарид қилиб уйга қайтмоқчи эдик, жума намози ўқиладиган вақт бўлиб қолибди. Турмуш ўртогим уйга бориб масжидга чиққунларигача жума намозига кечга қолишлари мумкин эди. Йўлимизга яқин жойда масжид бўлганлиги учун уларга кириб чиқишларини ўзим эса уларни кутиб туришимни ва пешин намозимни уйга бориб ўқишлигимни айтдим. Лекин уларни анча кутиб қолдим пешин намози чиқиб кетишига оз вақт қолганди уйга боришни эса иложи йўқ эди қўлимда фарзандимиз ва огиргина юк бор эди. Намозим эса қазо болди. Мен пешин намозига ҳали улгураман деган ниятда турмуш ўртоғимга жума намоз фарзлиги учун уларни намозга киргазиб юбориб нотўғри иш тутдимми? Улар адо эттилар мен эса қазо қилдим. Бундай вазиятда қандай йўл тутган яшироқ эди? Ёки икковимиз ҳам қазо қилмаслик учун уйга бориб ўқиганимиз яхшироқмиди?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу ерда машинани эшигини қулфлаб, масжид ёнидаги бирор хонадонга кириб намоз ўқиб олишингизни айтишни ўзи кифоя эди. Муслима аёл намоз учун уялиши шайтонни хийла ва макридан бошқа нарса эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat