Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пешин ва хуфтон номозларини суннати

10:28 / 03 август | hoja | 550
Ассалому алайкум! Бизнинг қишлоғда олдин олим одам ўтган эканлар. У зот пешин номозининг охирги 2 ракат суннат номозини 4 ракат, хуфтан номозининг 2 ракат суннатини хам 4 ракат ўқишга фатво берган эканлар. Хозирда қишлоқ аҳли шундай йўсинда намоз ўқишади. Менга хам Аллоҳнинг раҳми келиб номоз ўқишни бошлаганман. Шундай йўсинда намоз ўқишим жойизми? 2). Ўзи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай йўсинда намоз ўқиганлари хақида бирон-бир манбада келтирилганми? Но ўрин савол берган бўлсам мазур тутасизлар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз.
2). Бу борада ҳам ҳадислар келган. 

عَنْ أُمِّ حَبِيبَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ حَافَظَ عَلَى أَرْبَعِ رَكَعَاتٍ قَبْلَ الظُّهْرِ وَأَرْبَعٍ بَعْدَهَا حَرَّمَهُ اللهُ عَلَى النَّارِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ 

Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Пешиндан олдинги тўрт ракъатни ва ундан кейинги тўрт ракъатни муҳофаза қилса, Аллоҳ унга дўзах ўтини ҳаром қилади», дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Пешиндан кейин икки ракъат суннат намози ўқиш таъкидланган қўшимча намозлар ичида ўтган эди. Энди таъкидланмаган қўшимча намозлар ичида унинг ўрнида тўрт ракъат зикр қилинмоқда. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat