Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳини ошкор қилувчилар ҳақидаги ҳадис

18:46 / 29.08.2019 | Ahmadjon | 2221
Ассалому алайкум! 4200-саволнинг жавобида- «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гуноҳини ошкор қилувчиларнинг гуноҳлари кечирилмаслиги ҳақида айтганлар.» дейилган экан. Ҳозир излаб топдиб бу саволни. Аввал ҳам қаердадир бу каби гапни ўқиб «Гуноҳни бировга айтиш ҳам гуноҳ» деган фикрга келгандим. Менга бир одам қилга гуноҳи ҳақида, қилган ишидан афсусланиб гапириб қолди. Уни тинглашга мажбур бўлдим. Бугун унга «Гуноҳни бировга айтиш ҳам гуноҳ» дедим. У буни билмаслигини ва қаерда бундай ёзилганини сўради. Албатта бу гапга ишонмаганидан эмас, аниқроқ билиб бошқаларга ҳам етказиш мақсадида. Унга кўрсатишим учун юқоридаги ҳадисларини тўлиқ шакли, иложи бўлса шарҳи ва арабча матни билан ёзиб юбосангизлар, илтимос!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: كُلُّ أُمَّتِي مُعَافًى إِلَّا الْمُجَاهِرِينَ، وَإِنَّ مِنَ الْمُجَاهَرَةِ أَنْ يَعْمَلَ الرَّجُلُ بِاللَّيْلِ عَمَلًا ثُمَّ يُصْبِحُ وَقَدْ سَتَرَهُ اللهُ، فَيَقُولَ يَا فُلَانُ عَمِلْتُ الْبَارِحَةَ كَذَا وَكَذَا، وَقَدْ بَاتَ يَسْتُرُهُ رَبُّهُ وَيُصْبِحُ يَكْشِفُ سِتْرَ اللهِ عَنْهُ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Мужоҳирлардан бошқа умматимнинг ҳаммаси авф қилингандир. Албатта, бир кишининг кечаси бир ишни қилиб, тонг отганда Аллоҳ уни сатр қилган бўлса ҳам «Эй фалончи, кечаси ундай қилдим, бундай қилдим», демоғи ҳам мужоҳарадандир. Батаҳқиқ, у Аллоҳ уни сатр қилган ҳолида ётган эди. Тонг отганда эса ўзидан Аллоҳнинг сатрини очади», дедилар».
Икки шайх ривоят қилганлар.
Шарҳ: «Мужоҳир» жаҳр сўзидан олинган бўлиб, луғатда «ошкора қилувчи» деган маънони билдиради. Шаръий истилоҳда эса гуноҳни ошкора ва уялмасдан қилувчи одамга айтилади. Ушбу ҳадиси шарифдаги таърифга қараганда, ўзи қилган гуноҳни одамларга мақтаниб юради.
Демак, гуноҳни ошкора қилган, ўзидан содир бўлган гуноҳларини гапириб юрадиган мужоҳирларнинг гуноҳи авф қилинмас экан.
Ана шундай мужоҳирларнинг айбини гапириш ғийбат ҳисобланмас экан.("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat