Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаннатдан дарахт ҳадиси

17:24 / 21 сентабрь | Raxmatillo | 626

Ассалому алайкум! Дўстимдан бир гап эшитдим. Кимки 5 маҳал намозини 40 кун масжидда ўқиса, ўша инсон учун жаннатда 1 дарахт экилар экан. Шу сўзлар хадисда келганми? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Айни сиз келтиргандек саҳиҳ ҳадисни топмадик. Аммо шу маънодаги ҳадисни ҳавола қиламиз. 

حَدَّثَنَا عُقْبَةُ بْنُ مُكْرَمٍ وَنَصْرُ بْنُ عَلِيٍّ، قَالَا: حَدَّثَنَا سَلْمُ بْنُ قُتَيْبَةَ، عَنْ طُعْمَةَ بْنِ عَمْرٍو، عَنْ حَبِيبِ بْنِ أَبِي ثَابِتٍ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ صَلَّى لِلَّهِ أَرْبَعِينَ يَوْمًا فِي جَمَاعَةٍ يُدْرِكُ التَّكْبِيرَةَ الْأُولَى، كُتِبَتْ لَهُ بَرَاءَتَانِ: بَرَاءَةٌ مِنَ النَّارِ، وَبَرَاءَةٌ مِنَ النِّفَاقِ
قَالَ أَبُو عِيسَى:  قَدْ رُوِيَ هَذَا الْحَدِيثُ عَنْ أَنَسٍ مَوْقُوفًا، وَلَا أَعْلَمُ أَحَدًا رَفَعَهُ إِلَّا مَا رَوَى سَلْمُ بْنُ قُتَيْبَةَ عَنْ طُعْمَةَ بْنِ عَمْرٍو
 

Бизга Уқба ибн Мукром ва Насир ибн Алий ҳадис айтиб беришди. Улар дейишди: «Бизга САлийм ибн Қутайба ҳадис айтиб берди». У Туъма ибн Амрдан, у Ҳабиб ибн абу Собитдан:
Анас Ибн Моликдан:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қириқ кун биринчи такбирага етишиб жамоатда намоз ўқиса, унга икки озодлик ёзилади, дўзаҳдан озодлик ва нифоқдан (мунофиқликдан) озодлик», дедилар».
Бу ҳадис Анасдан мавқуф ҳолда ривоят қилинган, бир киши у ҳадисни рафъ қилганини билмайман, илло Салийм ибн Қутайба Туъма ибн Амрдан қилган ривоятидан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat