Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дўзах ва жаннатга ким бориб келибди деганда

18:59 / 08 октабрь | Шохрух | 629
Ассалому алайкум! Менга маслахат берсангиз дегандим. Қуръони каримда дўзах ва жаннат хақида жудда кўп оятлар нозил бўлган албатта. Менинг бир энг яқин инсоним “дўзаху жаннат борми йўқми хеч ким билмайди, хеч ким бориб келмапти” дедилар. Шу инсонни хукми қандай бўлади? Ўзлари мусулмон. Сир эмас хозирда кичкина ширклар кўпайиб бормоқда. Шулардан мисол агарда менинг ота-онам ва онам, бобом, тоғам ва амакиларим дуо қилаётган пайтларида “фалончини рухи, арвохи қўлласин, мадад қилсин, коримизга ривож берсин, Ҳизир алайхиссалом назар қилсин, ёрдам берсин, фалон бобо бало қазодан сақласин” деб дуо қилишади. Лекин Аллоҳни эсламайдилар. Жудда қаттиқ жахлим чиқади. Шундай холларда ёши катталар фарқи йўқ хох ота-онам бўлсинлар шунақа дуо қилаётган пайтларида мен қандай йўл тутай?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жаннат ва дўзах ҳозирда яратилган, уни яратилганлигига ва ҳақлигига иймон келтириш фарз амал. Иймон келтирмаса мўмин ҳисобланмайди. “Ким бориб кўриб келибди” деган гап жоҳиллар ичида бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга чиқдилар, ўша кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жуда кўп нарсаларни кўрсатилди, шу билан бирга жаннат ва дўзахни ҳам. Аллоҳ жаннат ва дўзахни бор деб турса пайғамбари бор деб турсалар, кўриб келган бўлсалар, юзлаб ҳадисларда айтиб турган бўлсалар буни инкор қилиш ёки бунда шак қилиш мўмин кишининг иши эмас. Ҳозирда одамлар ақли етмаган нарсага “Ақлим етмади, билмадим” дейиш ўрнига инкор қилишга ўтади. Гўёки бутун ишларни унинг ақли ҳал қилади. Ақли етмаган нарса бўлиши мумкин эмас ва мухол деб ҳисоблайди.
2). Сиз ўша вақтда индамай, бошқа хурсанд вақтини топиб Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг шу масалага тегишли гаплардан кўрсатинг ёки эшиттиринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat