Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон, Ал-Мурсалаат, 25 оят

19:36 / 20.09.2016 | Jahongir | 951
Хато ва нодонлик қилган бўлсам узур срайман! Ассалому алайкум! Мен Қуръондаги Ал-Мурсалаат сураси 25 оятини « أَلَمْ نَجْعَلِ الْأَرْضَ كِفَاتًا » ўқидим. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф таржималарида « Ерни ўзига тортувчи қилиб қўймадикми?! » деган таржималари бор экан. Лекин бошқа рус, инглиз тилларида كِفَاتًا сўзи ҳар хил таржимада келган экан. Ўзим таржимон(словарь)лар орқали таржима қилишга харакат қилдим лекин у таржимонларда бу сўз йоқ экан. Саволим шундаки - мен қандай йўллар билан бу оятни асл маъносига етишсам болади?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Араб тилини арабча қилинган шарҳларига қаранг. Қуръоннинг илмий мўжизалари қиёматгача тугамайди. Ҳар бир замон муфассири Қуръондаги бир неча маъноларга далолат қилувчи сўзлардан замонасининг аҳли тушуниб, ақлига сиғадиган қилиб тафсир қилади. Мутақоддим муфассирлар “Кафата” сўзидан “ўзида жамлашлик” маъносини олганлар. Яъни “ерни барча жонзот, дарахт, тоғу-тошлар, тирикларни ер юзида, ўликларни ер остида жамловчи қилмадикми” деган маъносини олган бўлсалар, ҳозирги уламолар бу сўзнинг “ўзига тортувчи” маъносини олмоқдалар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat